«иио ходимлари» тегли мақолалар


Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди
28 ноябр 2023, 16:26 1

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди

Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига оид фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев бундай тузатишга қарши чиқди.

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди
3 август 2023, 12:21

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди
18 март 2023, 17:18

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди

Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.

Тошкентда ИИО ходимлари 15 ёшли болага қўполлик қилган — пойтахт ИИББ
21 декабр 2022, 11:24

Тошкентда ИИО ходимлари 15 ёшли болага қўполлик қилган — пойтахт ИИББ

Тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қўполлик қилганини тан олиб, уларга нисбатан хизмат текширув тайинланганини маълум қилди.

Қўқонда тенгдошлари калтаклаган 14 ёшли ўсмир вафот этиши ортидан 2 нафар ИИО ходими ишдан олинди
12 ноябр 2022, 14:54

Қўқонда тенгдошлари калтаклаган 14 ёшли ўсмир вафот этиши ортидан 2 нафар ИИО ходими ишдан олинди

Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаши оқибатида 14 ёшли бола вафот этганди.Ўша куни марказда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими жанжал олдини олмагани учун ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши мумкин.

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди
28 сентябрь 2022, 17:36

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди

Тармоқларда Фарғонадаги ИИО ходимлари бир фуқарони бўғиб, калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ҳолат бир йил аввал содир бўлганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши вилоят суди томонидан кўрилиб, ходимлар ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг